18 December 2017
21:42 - АҚШ долларининг қурби ошди, евронинг қиймати пасайди, Шавкат Мирзиё қачон тўғри иш қилишга бошлайди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унгак кўра, АҚШ доллари курси 12 декабрь куни ўрнатилган курсдан 8,62 сўмга қимматлади ва 1 доллар 8101,62 сўмни ташкил этди.

Аксинча, Евро курси 3,62 сўмга арзонлаб, 1 евро 9528,32 сўмга тенглашди.

Ўзбекистон қора бозорида АҚШ доллари 8100 сўмдан харид қилинмоқда, 8200 сўмдан сотилмоқда.

Бу кетишда, дейди мухбиримиз, 1-2 йил ичида сўмнинг қиймати 2 баравар тушиб кетиб, яқинда Шавкат Мирзиё бошлаган ислоҳотлар фойдасиз эканлиги исботланади, қора бозор аввалгидек асосий воситага айланади. Шавкат Мирзиёга маслаҳатимиз: Молия соҳада ислоҳот ўтказиб, иқтисодиётда ўтказмаслик - ғирт аҳмоқликдир. Одамларингизга айтинг, “Ҳаракат” таклиф қилган фундаментал cиёсий-иқтисодий ислоҳотларни тезда бошлашсин.