17 December 2017
16:28 - Америкаликлар мусулмонларни АҚШга киритмаслик ваъдасини бжармаган Доналд Трампдан норози, аммо иқтисодиёт ундан рози

Associated Press Агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарлрда айтилишича, америкаликларнинг 52 фоизи Президент Доналд Трамп ҳокимиятга келгандан бери мамлакатда аҳвол ёмонлашди деб ҳисоблаётган экан. Бу рақам аҳоли ичида ўтказилган сўровномалар натижасидир. Трамп ўз ваъдаларини бажармоқда деб ҳисолайдиганлар 25 фоиз чиқибди.

Доналд Трам ўтган йилги сайловолди кампанияси даврида, ҳамма президентликка номзодлар қиладигани каби, катта ваъдалар берган эди. Аммо, ваъдаларнинг америкаликларга энг ёққан жойи – унинг мусулмонларни умуман АҚШга киритмаслик ваъдаси эди. Ҳамма сўровномаларга кўра рейтинги катта бўлган Ҳиллари Клинтоннинг сайловда мағлубиятга учраганининг асосий сабаби - халққа Доналд Трампнинг айнан мусулмонлар масаласидаги позицияси эди.

“Ҳаракат” айнан шу нарсани аввалдан тўғри тушунгани сабабли, ҳамма рейтингларга қарамасдан, Трампнинг ғалабасини башорат қилди ва айнан шу башорат тўғри чиқди.

Энди америткаликлар Трампдан норози бўлаётганларнинг сабаби – яна ўша муҳожирлар, биринчи навбатда, мусулмонлар масаласидир. Ростдан ҳам, Associated Press тарқатган сўровнома натижаларини бошқача тушуниш қийин.

Чунки, Трамп кам даромадли оилаларга солиқни камайтирди, ишсизлик камаймоқда, мамлакат иқтсодиёти юксалмоқда. Унутмайликки, тўла бозор иқтисодиёти билан яшаётган мамлакатларда иқтисодиётнинг асосий кўрсатгичларидан бири фондлар биржасидаги аҳволдир.

Нью-Йорк фондлар биржасида аҳвол шундай. Унинг асосий кўрсатгичи, яъни АҚШдаги энг катта 30 та камапания акцияларининг ўртача нархини ўзида акс эттирадиган Dow Jones индекси ўтган йили 8 ноябрда ўтказилган сайловлар арафасида 18 минг атрофида эди. Доналд Трапм президент бўлиб сайланса ҳам, ҳали тахтга чиқмасиданоқ Dow Jones индекси 20 мингга чиқди. Мана орадан 1 йил ўтар-ўтмас, яъни шу кунлада, Dow Jones индекси 24,5 минг атрофида.

Шундай қилиб, АҚШнинг энг катта компаниялари акцияларининг нархи, демак, уларнинг бойлиги, Доналд Трамп даврида тахминан 33 фоизга (!!!) ортди. Ҳеч шубҳасиз, майда компанияларнинг ҳам бойлиги шунча ортди. Демак, аҳолининг моддий аҳволи ҳам тахминан шунчага юксалди. Табиий, инфляциянинг ҳисобга олсак, ўсиш 33 фоиз бўлмагандир, аммо 20-25 фоиз атрофида бўлса ҳам, бу АҚШнинг катта ютуғидир.