12 December 2017
22:27 - Ислом Каримнинг сиёсий фарзанди Шавкат Мирзиёдан Туркия президентига шапалоқ: Қуддус борасида Трампни ҳам, Эрдўғанни ҳам қўлламаймиз
Кечаги хабарларимизда Шавкат Мирзиёнинг турк султони Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, Эрдўған Мирзиёни Истанбулга Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ошиғич саммитига чақирган. Мажлисда гап нима ҳақида боришини ҳис қилган Шавкат Мирзиё унга бормоқчимас.

Истанбул анжуманига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдош боради ва ИҲТ саммитида иштирок этади. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 13-декабр куни Истанбул шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти саммитининг фавқулодда саммитида иштирок этади", - дейилади Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазрлигининг хабарида.

Тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон вакили Трампни ҳам, Эрдўғонни ҳам қўлловчи бирор ҳаракат қилмайди. Аксинча, ҳамма маъсулиятни тиши йўқ БМТ гарданига осиб, сувдан қуруқ чиқишга ҳаракат қилади. Эҳтимол шуниси ҳам тузукдир, дейди мухбиримиз. Аммо таъкидлаш керак, Ўзбекистон Филастин суверенитетини биринчилардан бўлиб тан олган ва у мамлакатнинг Тошкентда элчихонаси очилишига рухсат берганди.

Буёғи нима бўлади? Буни башорат қилиш қийин. Аммо, Шавкат Мирзиё Эрдўғаннинг таклифи билан бошланган бошқа бир ишини – Ўзбекистонни исломлаштиришни тўхатишини истардик.