12 December 2017
20:45 - Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистоннинг яна бир консуллиги очилади, у ердаги ватандошларимизга ёрдам бериладими?
Россия ҳукумати идорасининг хабарига кўра, Россия бош вазири Дмитрий Медведов Ростов-Донда Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилиши ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Мазкур қарор орқали ўзбекистонлик мардикорларга консуллик ёрдами кўрсатиш яхшиланиши кўзда тутилган.

Мазмунан “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” таклиф қилган йўлдан бораётган Ўзбекистон ҳукуматининг миграция сиёсатини саъй-ҳаракатлар етарли бўлмаса-да ижобий қадам ўлароқ олқишлаш керак. Аммо, ҳозирча Шавкат Мирзиёнинг ҳукумати Россиядаги юртдошларимизга ёдам бераётгани ҳақида хабар эшитмадик. Ростов-Донда очиладиган консуллик ҳам МХХнинг офиси бўлиб, унинг вазифаси ўзбекларни назорат қилиш эмасмикан?