04 December 2017
18:11 - Шавкат Мирзиё атрофини кимлар билан тўлатмоқда? Ташқи Cавдо Вазирлигининг янги бош ўғриси ким ўзи?

Шу йил 7 майдаги хабаримизда 2014 йилнинг бошидан бери Бельгия ва ЕИда элчи бўлиб ишлаб келаётган тожик аслли Владимир Норов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтига раҳбар этиб тайинланини билдирган эдик. Эслатиб ўтиш керакки, Владимир Норов турли йилларда ташқи ишлар вазири, вазир ўринбосари, биринчи ўринбосар, Президентнинг давлат маслаҳатчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган. Аммо, унинг бу лавозимлардан биронтасида кўзга кўринадиган иш қилгани, диққатга сазовор таклифлар киритгани ва бу таклифлар ҳаётга жорий этилгани маълум эмас, тўғрироғи, бунақа нарсаларнинг ўзи йўқ.

Мана энди 2012 йил январидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири вазифасида ишлаб келаётган ярим тожик ярим армани Элёр Ғаниев ҳам Президент идорасига ишга олинибди. У 1997 йилдан бери ҳаромий Ислом Каримнинг тақимида ишлаб келган, ташқи иқтисодий алоқалар вазири, ташқи ишлар вазири ва 2 марта Бош вазир ўринбосари ҳам бўлган. У 2012 йилдан бери раҳбари бўлиб келаётган Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг номи шу йил 13 апрелда Ташқи Савдо Вазирлиги деб ўзгартирилган эди.

Унутмайликки, шу ўғрилар иш бошида ва Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган йиллари Ўзбекистоннинг иқтисоди мисли кўрилмаган даражада чўккан, Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 5-10 баравар кам ҳолга тушган, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган бўлган.

Дарвоқе, Ташқи Савдо Вазирлиги деб аталадиган ўғрихонанинг эгаси Элёр Ғаниев ўрнига миллати гўёки ўзбек эканлиги алоҳида урғуланган 38 ёшли Жамшид Хўжаев тайинланибди. У шу пайтгача Ҳисоб Палатасининг биринчи ўринбосари–Давлат Бюджетини Тўлдириш Инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган экан. Яъни, оддий ўғри. Ҳамма биладики, демократия йўқ бўлган давлатларда савдо билан алоқадор вазирликлар ўғрилик ўчоғларидир. Жамшид Хўжаев ўғрилик ўчоғини ўзининг аввалги ишидаги тажрибасидан фойдаланиб, ўғрилик марказига айлантирворса-я!

Нима ҳам дердик, бечора Ўзбекистон ва бечора ўзбек халқи!

Расмда - ўғриланган пуллардан ҳаммага маълум ҳайвондек семириб кетган Элёр Ғаниев. Қизиқ, у ўғирлаган пулларининг қанчасини ҳаромий Ислом Карим, унинг Фуҳуша-1 ва Фуҳуша-2 лақабли қизлари Гулнора ва Лола билан бўлишган. Шавкат Мирзиёга ҳеч нарса тегмаганми?