04 December 2017
12:20 - Ислом терроризми юқимли экан: Нью-Йоркда мусулмон бўлмаган ҳайдовчи йўловчилар устига юриб, бир кишини ўлдирди
Associated Press Агентлиги хабар қилишича, кеча якшанба куни Нью-Йорк шаҳрининг Куинс бўлимида 23 ёшли Рикардо Чаттергун исмли йигит автомобилини парк қилиш пайтида, жой талашиб бўлса керак, бошқа 2 автомобиль ҳайдовчиси билан жанжалашиб қилибди ва у икки кишини пичоқлабди. Кейин автомобилига ўтириб ёнидаги йўловчилар устига юриб, 1 кишини ўлдирибди, бир неча кишини ярадор қилибди. Ярадор бўлганларнинг бири оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. Пичоқланганларнинг аҳволи стабил экан.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 14 июль куни тарихда биринчи марта тунислик 31 яшар Муҳаммад исмли мусулмон Франциянинг Ницца шаҳрида юк машинаси билан Бастилия куни байрамини нишонлаётганларнинг устига юриб 90 кишини ўлдирганди. Кейин бу каби исломий терактлар бир неча жойларда бўлди. Бундай терактларнинг охиргиси шу йил 1 ноябрда Нью-Йоркда бўлди. Ўзбекистонлик Сайфулло Саипов, кирага олган мини юк автомобили билан шаҳарнинг марказидаги Манхеттенда одамлар устига юриб, 8 кишини ўлдирди.

Кеча Нью-Йорк шаҳрининг Куинс бўлимида юз берган қонли воқеа кўрсатмоқдаки, ислом терроризми юқумли касал экан. Балки, Сайфулло Саиповдандир, касаллик мусулмон бўлмаган Рикардо Чаттергунга юқибди.