02 December 2017
17:11 - Янги элчимиз АҚШ Президентига ишонч ёрлиқларини топширгани ҳақида ҳақиқатдан узоқроқ хабар
Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Жавлон Ваҳобов Президент Доналд Трампга ишонч ёрлиқларини топширгани Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг “Жаҳон” Агентлигига асосланиб хабар қилинди. Топшириш қачон бўлгани ҳам айтилмаган хабарларда бундай маросимлар учун оддий бўлган гаплар, яъни АҚШ Президентининг Ўзбекистон ҳақидаги илиқ сўзлари, масалан, Тошкентнинг Қирғизистон билан чегараларнинг катта қисмини делимитация қилгани ва болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш йўлидан кетаётганини олқишловчи сўзлари келтирилади.

Доналд Трамп “минтақавий ҳамкорлик ва Афғонистонни барқарорлаштириш йўлидан бораётган кучли ва мустақил Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаймиз” ҳам дебди.

Аммо, ҳамма биладики, Доналд Трамп худди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат каби бор камчиликлар ҳақида шек терапияси усули билан гапиришни яхши кўради. У, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Ислом Карим замонида инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 3-ўринда бўлгани, Шавакт Мирзиё келгандан кейин 2-чи ўринга туширилганини тилга олиб, бундай камчиликлар 21 асрга ярашмаслигини, уларни йўқ қилиш лозимлиги урғулаган. “Жаҳон” Агентлиги эса, буни ўз хабарига қўшишни унутиб қолган.