21 November 2017
20:34 - Икки миршаббоши ва 3 прокурор тайинланди, наҳотки улар тартиб ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан шуғулланадилар?
Маҳаллий нашрлар Хабар қилишича, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ИИБларига бошлиқлар тайинланди. Энди полковник Азиз Тошпўлат Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Одил Отахўжа эса, Наманган вилояти ИИБ бўлди.

Шунингдек, Улуғбек Суннат Тошкент вилояти прокурори, Исломжон Эргашхўжа Жиззах вилояти прокурори ва Рашид Раҳмат Қорақалпоғистон Репсбуликаси прокурори лавозимларига тайинландилар.

Ҳамма биладики, милиция ва прокуратура каби ҳуқуқ-тартибот оргнанлари ҳамромий Ислом Карим давларида мавжуд тузумнинг жаллодлари эди. Қизиқ, Шават Мирзиё ўша системада етишиб чиққан янги миршаббошилар ва прокурорлар энди тартиб ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан шуғулланадилар деб ўйлаб, уларни дасталаб алмашириб ётибдими?