21 November 2017
19:23 - Мудофаа саноати давлат қўмитаси тузилди
Президент Шавкат Мирзиёнинг қарори билан Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси ташкил қилинди. Қарорга кўра, янги ташкил этилаётган давлат қўмитаси мамлакатда мудофаа мақсадидаги буюртмалар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ягона сиёсатни мувофиқлаштириб боради.

Шунингдек, ҳужжатда мазкур қўмита Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимига қурол-яроғ, ҳарбий техника, моддий буюмларни етказиб бериш ва таъминлаш билан шуғулланиши ҳам белгилаб қўйилган.

Янги ташкил этилган қўмита таркибига “Ўзмахсусимпекс”, “Шарқ” ДУК ва Чирчиқ авиасозлик таъмирлаш заводи киритилган. 2018 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий-техника воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, тайёрлаш ва етказиб бериш ушбу қўмита тақдим этган лицензия асосида амалга оширилади.