20 November 2017
22:48 - Руҳий ҳаста жиноятчилар касалхонадан қочишибди, 2 нафари ушланди, учинчиси қидирувда
Бугун пойтахтдаги Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочишга муваффақ бўлган. Ма-лум бўлишича, мажбурий даволанишда бўлган беморларнинг бири Шерқул Омонов ўғирлик жинояти, Маъруф Рашидов кишига тан жароҳати етказиш ва Аҳрор Ҳамроев гиёҳвандликда айбланиб, қамоққа олинган ва сўнгра бу касалхонага жўнатилган экан. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, ҳозирда беморларнинг икки нафари қўлга олинган ва бир бемор-жиноятчига қидирув эълон қилинган.

Беморни ушлаш мақсадида тезкор қидирув режасига асосан барча постларда хизмат кучайтирилган тартибга ўтказилмоқда, дейилади Тошкент шаҳар ИИББнинг интернетдаги саҳифасида.