14 November 2017
21:24 - Шавкат Мирзиёча масхарабозлик: Радикал диндорлар авф этилмайди. “Ҳаракат”: Радикализм ва терроризмни тўхташнинг йўли бошқа
Бугун “Озодлик” радиосининг ўзбекча программасига тегишли сайт Бош прокуратурадаги амнистия бўйича комиссиянинг ҳужжатларидан бирини эълон қилди. Унга кўра, бу йил Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан бериладиган амнистия - экстремизмда айбланган диндорларни четлаб ўтармиш. Шунингдек, одам ўлдирган, наркотиклар савдосига қўл урган ва фирибгарликни одат қилган шахсларга ҳам амнистия татбиқ қилинмайди.

Бир неча ой аввал қора рўйхатдаги 18 минг потенциал экстремист диндорнинг 17 мингини рўйхатдан чиқариб, энди умумиий авф бўйича бундай қарорга келиниши Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлигини кўрсатади.

Қизиқ, бундай қарор “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг ислом терроризми маркази Марказий Осиёга келиши ҳақидаги башоратлари, ўзбеклар азалдан ислом фанатиклигида дунёда биринчилар қаторида бўлганлари сабабли, терроризмга қўшилиш касаллиги ҳам уларга биринчи бўлиб юқиши муқаррарлиги ҳақидаги гапларига асосланиб қабул қилинмадими?

Шундай бўлса, Шавкат Мирзиёга Абдураҳим Пўлатнинг бошқа гапларини ҳам эслатиш керак. Демакратик мухолифат лидери ҳар куни тўхтамасдан такрорлаётганидек, Ғарб давлатларининг лидерларига, жумладан АҚШнинг жорийдаги ва аввалги президентлари Доналд Трамп ва Барак Обамага ёзган мактубларидан алоҳида урғулаганидек, ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмайди, ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли - Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом динги дунёвийлик принципини тан олишишга эришишдир, инсониятнинг прогрессив қисми бу масалада мусулмонларга ёрдам бериши керакдир.

Аммо, минг афсуски, Шавкат Мирзиё мамлакатимиз учун ўта муҳим бўлган соҳаларда ҳаромий отаси Ислом Каримнинг йўлидан кетиб, жумладан, мамлакатимизни ҳозирги аҳволдан олиб чиқиш устида ўйлаш ўрнига, инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда турган, яъни катта зиндон бўлган Ўзбекистонимизни зиндон бўлиб қолавериши учун ҳаракат қилмоқдами?