13 November 2017
20:43 - Ўзбек хуфялари одам савдоси каналларини фош қилди, аммо Шавкат Мирзиё бошчилигидаги асосий айбдорлар четда қолди

Ўзбекистон МХХ томонидан "Одам савдосига қарши кураш" мавзусида ўтказилган брифинг айтилишича, Ўзбекистон фуқаролари қул сифатида БАА, Туркия, АТР мамлакатлари, АҚШ ва Европа давлатларига асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Озарбайжон ва Украина орқали етказиб берилмоқда. "Жонли товар"ларни чет элга олиб чиқишда сохта виза ва чиқиш стикерлари урилган қалбакилаштирилган миллий ва чет эл паспортларидан фойдаланилмоқда.

"Одам савдоси" йўналиши бўйича тергов материаллари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, деб ёзади МХХга қарашли сайтлар, Қозоғистон, Россия, Туркия, БАА, Осиё-Тинч океани минтақаси (АТР) ва ЕИдан бўлган уюшган жиноий гуруҳлар иштирокида халқаро тармоққа одам етказиб беришга ихтисослашган маҳаллий уюшган жиноий гуруҳларда бир шаклдан бошқа шаклга ўтиш жараёни ўта фаол тарзда кечмоқда.

Одам савдоси, яъни замонақий қулдорчилик жаҳон бўйлаб авжига чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо, бу ерда айбдорлар сифатида “халқаро тармоққа одам етказиб беришга ихтисослашган маҳаллий уюшган жиноий гуруҳлар”ни кўриш аҳмоқлик бўлади. Асосий муаммо – Осиё ва Африка малакатларида қашшоқлик шу даражага етиб, одамлар жаннатсимион Ғарбга келиб қул сифатида ҳам яшашга ва ишлашга ҳозир эканликларилар.

Ўзбекистонда ҳам аҳвол шундай. Жуда қисқа қилиб айтсак, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга туширилган экан, бизда одам савдоси каналлари ривожланиб бораётганининг сабабчилари – ҳозирги ҳокимиятдагилардир. Биринчи навабатда, 13 йил Бош вазирлик қилган, энди Президент курсисига ўтирган Шавкат Мирзиёдир. Ўзбекистон МХХси шулар билан шуғулланиши керак.