09 November 2017
22:32 - АҚШ элчихонаси: Ўзбекистон билан таҳдидларга қарши ҳамкорликни оширишга келишдик. “Ҳаракат”: Ислом терроризмига қарши курашнинг ягона йўли Исломда ислоҳотлар-ку!

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига асосланиб пешин соатларида тарқатилган хабарларда айтилишича, бугун 9 ноябрда АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бош директор Лиза Кертис Тошкентда Президент Шавкат Мирзиё билан учрашибди.

Томонлар 31 октябрь куни Нью-Йоркда содир этилган террор ҳужумини (табиий, гап ўзбекистонлик Сайфулло Саипов уюштирган теракт ҳақида кетмоқда – “Ҳаракат”) муҳокама қилиб, умумий таҳдидларга қарши ҳамкорликни оширишга келишиб олишган. Лиза Кертис Ўзбекистоннинг яқиндаги иқтисодий ислоҳот, адолатли меҳнат тажрибаларининг ўсиши ва минтақавий муносабатлари яхшиланаётганини қўллаб-қувватлаган.

Учрашувда Жанубий Осиё бўйича янги стратегия ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинибди. Лиза Кертис Америка Қўшма Штатлари тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати ва минтақадаги ҳамкорлар билан ишлашга содиқ эканини таъкидлабди.

Бироздан кейин ЎзА ҳам бу учрашув ҳақида қисқагина хабар тарқатди. Ундан маълум бўлишича, Лиза Кертис хоним "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган нуфузли делегацияга бошчилик қилаётган экан.

Табиийки, ҳозир бутун дунёнинг диққат марказида террорга, аниқроғи, ислом терроризмига қарши курашиш ва ҳамкорлик масаласи турибди. Шундай экан, АҚШ ва Ўзбекистон ислом терроризмига қарши қандай курашмоқчи эканлар? Хабарларда бу саволга жавоб йўқ. “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” йиллардан бери исботлаб айтиб келаётганидек, ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир этишдан келиб чиққан хато исломий тушунчалардадир, демак, ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли - бу тушунчалардан қутилишга қаратилган ислоҳотлар ўтказиш бўлади.

Агар Шавкат Мирзиё ва Лиза Кертис шу масалани ҳал қилиш йўлида ҳамкорлик қилишга келишган бўлсалар, уларга “Офарин”! деса бўлади, акс ҳолда, бу учрашув шунчаки, учрашув бўлганлиги шубҳасиздир.

ЎзА ҳаромий Ислом Карим яратган анъанани давом эттириб, учрашувга оид умумий расм эмас, тарафларнинг иккита расмини берган. Асосий расмда – Шавкат Мирзиё, иккинчисида - Лиза Кертис ва унинг ўнг тарафида элчи Памела Спратлен.