09 November 2017
19:36 - Ташқи ишлар вазиримиз бир ҳафтада 2 марта қирғиз ҳамкасби билан учрашди, ўзбеклар қирғин қилиниши билан иши бўлмагани учун медаль олди

Қирғизларнинг ахборот воситалари хабар қилишича, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил шу йил 4 ноябрда Бишкекга келиб, бу ердаги ҳамкасби Эрлан Абдилдаев билан учрашган, 5 ноябрда Президент Атамбаев томонидан қабул қилинган. Қисқа хабарларда айтилишча, бу учрашувларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, икки давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари пайтида келишилган нарсаларни ҳаётга жорий қилиш, транспорт, турзим ва савдо-иқтисод соҳаларида қўшма лойиҳаларнинг бажарилишини тезлаштириш каби масалалар муҳокама қилинибди.

Бундан ҳам қизиғи, бир неча кундан кейин, аниқроғи, 8 ноябрда Қирғизистон вазири Эрлан Абдилдаев Тошкентга келиб, Абдулазиз Комилов билан яна учрашибди ва, қирғизларнинг бир неча қаторлик хабарига кўра, биттагина иш қилибди, яъни Абдулазиз Комилга “Халқаро Ҳамкорликни Мустаҳкамлаш” медали топширибди (расм қирғизларнинг хабаридан олинган).

Бир ҳафтада икки вазирнинг 2 марта учрашиши керакмиди, бундай медални Абдулазиз Комилга Бишкекдаёқ топшириш мантиқлироқ бўлмасмиди каби саволларга устида ўйлайдиган одам дарҳол жавобни ҳам топади.

Абдулазиз Комил ўзи ўзбек эмаслиги, икки давлат ўртасидаги чегара муаммолари Қирғизистоннинг фойдасига ҳал қилиниши, Шоҳимардонни ҳам қирғизларга бериш масаласини кун тартибига олиб чиқиш пайти келаётгани, Ўзбекистонда Лубянка тарафдан ўрнатилган ўзбек душманларининг режими мустаҳкамлиги, ўзбеклар ҳеч қачон у ерда ҳокимиятга келолмаслиги, 2010 йили Қирғизистон жанубида 3 кунда 300 ўзбекнинг ўлдирилишида айб ўзбекларнинг ўзида бўлгани, бундай фикр Ўзбекистон раҳбарияти ичида мустаҳкамлиги, ўзбек миллати овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани ўйламайдиган халқ бўлиб қолаверишини айтган ва бунга қирғизларни ишонтирган.

Бундай нарсалардан оғзи очлиб қолган қирғизлар, табиий, Алмазбек Атамбаевнинг ҳам иштирокида, Абдулазиз Комилни ўз медаллари билан мукофотлаш, уни тезда Тошкентда топшириш қарори олганлар. Эрлан Абдилдаев Самарқандда бўладиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашувида иштирок этиш учун кетиш йўлида кеча Тошкентда тўхтаб, медални эгасига топширган.