08 November 2017
22:42 - Европа банки бечора Ўзбекистонга бор-йўғи120 миллион евро ажратармиш
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) Директорлар Кенгаши Ўзбекистонга 120 миллион евро миқдорида кредит ажратишга қарор берди. Бундан ташқари молия муассасаси кимё саноати ривожи учун ҳам 12 миллион кредит ажратади. Банкнинг биринчи вице-президенти Филипп Беннетга Ўзбекистонда сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолагани, хусусан, мамлакатда конвертациянинг муваффақиятли амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаган.

"Ўзбекистон кучли ички ресурсларга эга. Улар ишлаши учун инвестициялар керак. Инвестициялар турли шаклда бўлиши мумкин - нафақат активлар, балки амалиёт ҳам назарда тутилмоқда. Ўзбекистонда 9 миллиард долларлик инвестиция ишламоқда", - дебди у маҳаллий журналистларга.

ЕТТБнинг ҳар қандай ёрдами ҳозир биз учун жуда , дейди «Ҳаракат» мухбири. Аммо Ўзбекистондек давлатга бунча пул урвоқ ҳам бўлмайди.