01 November 2017
05:54 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Ўзбекистонлик террорист Нью-Йоркда юк автомобили билан одамлар устига юриб, 8 кишини ўлдирди

Бугун бир неча соат аввал, кундуз куни Нью-Йоркнинг марказида бўлган воқеа хабарга ҳам арзимайди. “Ҳаракат” узоқ йиллардан бери ислом терроризмини куч билан тўхтатиб бўлмаслигини айтиб келарди. Маана навбатдаги теракт бўлди. Исломчи террорист, асли ўзбекистонлик Сайфулло Саипов, кирага олган мини юк автомобили билан шаҳарнинг марказидаги Манхеттенда одамлар устига юриб, 8 кишини ўлдирди. Полиция уни ярадор қилиб қўлга олди.

Ҳозир бутун Америка бу воқеани муҳокама қилиш билан шуғулланади. Аммо, Америка ва бутун Ғарб “Ҳаракат”нинг ислом терроризмини Ислом динида фундаментал ислоҳотларсиз тўхтатиб бўлмаслиги ҳақидаги фикрини энди тушуниб етадиларми? Йўқ, ҳали бери тушуниб етмайдилар. Тушунишни истасалар, яъни ислом терроризмини тинч йўл билан йўқ қилишни хоҳласалар, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат”нинг айтаётган гапларига қулоқ солишларии керак. Бошқа йўллари йўқ.