31 October 2017
21:31 - Самарқанддан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилди
"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" миллий авиакомпаниясининг "Самарқанд – Истанбул – Самарқанд" йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатнови кеча илк бор амалга оширилди. Ширкат матбуот хизматининг хабар беришича, мунтазам рейслар ҳар душанба куни, 16 ноябрдан бошлаб эса ҳар пайшанба кунлари ҳам амалга оширилади.

Самарқанддан Истанбулга тўғридан-тўғри ҳаво қатновининг йўлга қўйилгани Ўзбекистон ва Туркия фуқаро авиацияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантиришга тайёр эканлигини англатади.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Шавкат Мирзиёнинг Туркия сафари пайтида Ражаб Эрдўған бу йўналишдаги илк учиш келаси йилнинг март ойида бўлишини айтган эди. Балки, келаси йилдан туркларнинг учоғи ҳам Самарқанда учишга бошлар.

Яна эслатиш керакки, ўтган асрнинг 90-чи йиллари бошида Истанбулга Россиянинг турли шаҳарларидан ҳар куни 10-15 та учоқ учса, Тошкентдан ҳафатада биттагина учоқ учарди. Турк Дунёси давлатлари ҳамкорлигининг бош душмани бўлган тожик аслли ҳаромий Ислом Карим бошқа учишларга йўл бермасди. Ҳозир аҳвол бу соҳада ўзгаргани қувончли нарсадир.