31 October 2017
20:27 - Яхши хабар: Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга сафар қилади, у ерда битта ҳам ўзбек мактаби йўқлиги ҳам тилга олинадими?
Ноябрь ойида амалга ошириладиган мазкур ташриф доирасида муҳокама қилинадиган асосий мавзу Ўзбекистондан Афғонистон орқали Эронга чиқиш имкониятини яратувчи темир йўл қурилиши лойиҳаси бўлади. Президентлар Шавкат Мирзиё ва Ашраф Ғанининг бўлажак музокаралари ҳақида бугун Tolonews.com нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Тошкентда имзоланиши кутилаётган 16та ҳужжат орасида Мозори Шарифдан Ҳиротга ва Мозори Шарифдан Қундузга темир йўл қуриш бўйича меморандум ҳам бор. Мазкур темир йўл Афғонистоннинг 4 вилояти ҳудидан ўтади. Мазкур темир йўл қурилиши минтақадаги 5 давлатни ўзаро бир-бири билан боғлайди. Темир йўл Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой ва Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайишига омил яратади. Мазкур темир йўл орқали Ўзбекистон Эрон денгиз портларига чиқиш имкониятига эга бўлади.

“Ҳаракат” жуда кўп марта айтиб келаётганидек, 5 миллион атрфида ўзбек яшайдиган Афғонистонда битта ҳам ўзбекча мактаб ёки синф йўқ. Шавкат Мирзиё ўзбеклар давлатининг президенти сифатида бу масалани ҳам тилга олиши керак, шарт. Акс ҳолда, Ўзбекнинг тарихига Ислом Карим каби қора доғлар билан киради.

Мен, дейди "Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, 3 йилча аввал АҚШ президентларининг Оқ Уйдан кейинги иккинчиси ҳособланадиган Кемп Девид қароргоҳида Ашраф Ғани иштироктдаги матбуот конференциясига таклиф қилинганимда, унга Ислом динидаги ислоҳотлар ва Афғонистонда ўзбек мактаблари очиш кераклиги ҳақида саволлар бермоқчи эдим . Аммо, бу тадбирнинг бошқарувчилари менга сўз бермадилар, мен жанжал чиқаришни истамадим. Унга шу ҳақида хат ёзиш ниятим бор, аммо вақтим йўқ. Мана энди, бу масалалардан энг камида биттасини Шавкат Мирзиё тилга олиши имкониятига эга бўлиши яхши хабардир.