31 October 2017
19:44 - Бечора Эрдўғондан ўрганган бечора Шавкат Мирзиё пахтага қўшиб ёзишда айбланаётган икки вилоят ҳокимини улоқтирди, ҳамма ҳокимларга кучи етмайдими?
Ўзбекистон президентининг фармони билан Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари Шукрулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов ошиғич равишда лавозимларидан четлатилди. Тошкент вилоятига шу пайтгача Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Ғуломжон Ибрагимов, Жиззахга эса вилоятнинг Арнасой туманига раҳбарлик қилиб келаётган Эргаш Солиев ҳоким этиб тайинланди.

Бу ишдан отиш ва бошқаларни ишга тайинлаш бўйича президент фаромонини кеча, 30 октябрь тонгида Бош вазир Абдулла Арипов ўзи ўтказган видеоселектор мажлисида ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Тошкент вилояти прокурори Жамшид Файзиев ҳамда Жиззах вилояти прокурори Азимжон Эргашев ҳам ишдан ҳайдалди. Бу амалдорларнинг ишдан олиниши ва жавобгарликка тортилишига 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб бўлган. Шунингдек, ўтказилган текширувлар давомида Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам бундай иллатлар аниқланган ва уларнинг пахта режасини бажарганлик ҳақидаги рапортлари бекор қилинган.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда Совет замонидан унчалик катта фарқи бўлмаган маъмурий-буйрқбозлик системаси амалда фаолиятини давом эттирмоқда. Бечора СССР раҳбарлари ҳамманинг онгига сингиб кетган қўшиб ёзиш амалиётга қарши курашиб ва ҳеч нарса қилолмасдан оламдан ўтиб кетишарди. Натижада, СССР ҳам оламдан ўтиб кетди.

Мана энди ўша системани оёқда тутиб қоламан деб ўйлаётган бечора Шавкат Мирзиёнинг аҳволига қаранг. Ҳар бир ақли бор одам тушунадики қўшиб ёзиш ҳамма туман ва вилоятларда гуркираб ётибди. Буни президентимиз ҳам билади. Аммо, ҳамма ҳокимларни ишдан улоқтиролмайди, уларнинг ўрнига ўтқазиладиган одамлар қолмаяптику.

Тахмин қилиш мумкинки, коррупция ва порахўрлик ботқоғида чўчкаётган Туркияни сақлаб қолиш ниятида дасталаб вилоят ҳокимларнинг алмаштириб ётган Ражаб Эрдўған Шавкат Мирзиёга ҳам шундай қилиш ҳақида маслаҳат берган. Аммо, демократия бўлмас экан, коррупция ва порахўрликнинг жиловлаб бўлмаслигини тушунмаётган бечора Ражаб Эрдўған устидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан.

Чунки, у бечора ҳамма нарса Оллоҳдан, демак, мамлакатни исломлаштирсам, ўғлим ва куёвимни ҳам гирдобига тортиб бўлган порахўрлик ва коррупцияни Оллоҳ тўхтатиб беради деб ишонмоқда. Оллоҳ одамларга ақл берганини, бу ақлни ишлатиб, порахўрлик ва воррупциянинг жиловлайдиган демократик системага ўтиш кераклигини, ҳозир Оллоҳ мусулмонлардан юз ўгириб насроний ва яҳудийларни қўллаб-қувватлаётганини ҳам Эрдўған тушунмаяпти.

Нима қилардик, Шавкат Мирзиё ҳам Ўзбекистонни исломлаштириш йўлига ўтишини кутишимиз керак. Зора, шундай қилинса, Ўзбекистонда қўшиб ёзиш, порахўрлик ва коррупция тўхтаса.