31 October 2017
18:19 - БМТ Бош котиби ўринбосари Юрий Федотов Тошкентга келди

2010 йилдан бери БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Наркотик ва Жиноятларга Қарши Кураш Бошқармаси ижрочи директори булиб ишлаётган асли россиялик дипломат Юрий Федотов бугун Ўзбекистонга расмий сафар билан келди.

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Федотов Олий Мажлис Сенатида, Ташқи Ишлар Вазирлигида, Вазирлар Маҳкакмаси қошидаги Наркотикларни назорат қилиш бўйича миллий ахборот-таҳлилий марказида қатор учрашувларни ўтказади.

Хабарда айтилишича, Юрий Федотов раҳбарлигидаги делегация ШҲТнинг ҳудудий аксилтеррор тузилмасининг Тошкентда ўтадиган 5-илмий–амалий анжуманида ҳам иштирок этади.