26 October 2017
17:37 - Ўта машҳур The Wall Street Journal газетаси: АҚШга ишончсизлик уруғларини Россия сепган. “Ҳаракат”: Ҳамма нарса биз айтгандек бўлмоқда ва бўлади!
АҚШдаги энг машҳур деса бўладиган The Wall Street Journal газетасининг бугун эълон қилинган “Демократлар, Республикачилар ва ФТБ” номли оддий эмас, редакцион мақоласи қуйидаги 2 жумла билан бошланган: “Шундай бўлиб чиқмоқдаки, АҚШнинг сиёсий системасига ишончсизлик уруғларини Демократик Партия, балки, Федерал Терговлар Бюросининг ҳам ёрдами ва рағбатлантиришлари билан Россия сепган. Бу фикр ўтган йили оммасий ахборот воситаларида ҳукмронлик қилган ҳикояларидан келиб чиқмоқда, у тўла текширилиши керак.”

Қаранг, дейди мухбиримиз, бу машҳур газета Демократик Партия ва Федерал Терговлар Бюросига тош отмоқда, аммо усталик билан ўтган йилги матбуотда ҳукмронлик қилган ҳикояларга асосланётганини билдирмоқда ва ҳатто улар текширилиши кераклигини айтмоқда. Ваҳолангки, ўтган йили ҳам, бу йил шу пайтгача ҳам, АҚШнинг асосий ахборот воситалари, The Wall Street Journal газетаси ҳам уларнинг ичида, Россия 2016 йилдаги президент сайловларига аралашиб, Донал Трамп ғалаба қозонишига ҳисса қўшганини айтиб келардилар. Яъни, тош асосан Россия ва Доналд Трампга отиларди. Энди нимадир ўзгардими?

Нимадир ўзгарганга ўхшайди, чунки бу машҳур газета ўз мақоласида Россия АҚШнинг сисиёсий системасига ишончсизлик уруғларини Демократик Партия ва Федерал Терговлар Бюросининг ёрдами ва рағбатлантиришлари билан сепганини айтиб, айнан уларга тош отишни бошлади.

Тўғри, АҚШнинг азалий душмани бўлган СССРнинг бош вориси Россия ҳар доим қўлидан келганча АҚШни обрўсизлантириш учун ҳаракат қилиб ётибди ва қилаверади. Душманлик нуқтаи назаридан у ўз вазифасини бажармоқда. Аммо, ўтган йилги сайловларни АҚШнинг сиёсий элитаси ва асосий ахборот воситалари Ҳиллар Клинтонни қўллаб қувватласа ҳам, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим башорат қилганидек Доналд Трамп ғалаба қозонгач, алам ичидаги АҚШнинг сиёсий элитаси ва асосий ахборот қоситалари Доналд Трампга қарши курашни ҳозиргача давом эттириб, айнан Россиянинг тегирмонига тош қуйиб келдилар. Энди нимадир ўзгараётганга ўхшайди.

“Ҳаракат” Агентлиги Жорж Вашингтон ва бошқа улуғлар яратиб кетган АҚШнинг сиёсий системасини жорийдаги сиёсий элита ва оммавий ахборот воситалари биргалашиб ҳам буза олмасликларини бир неча марта айтган эди. Айнан шундай бўлмоқда ва бўлади.