24 October 2017
21:15 - Ўзбекистонда буйрак ва жигар трансплантациясига рухсат берилди
Куни кеча Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартибига оид муваққат низом”ни тасдиқлади. Шу пайтгача Ўзбекистонда одам органлари трансплантациясига оид меъёрий ҳужжат йўқ эди, яъни бу амалиёт таъқиқланганди. Шу сабабдан ҳар йили минглаб фуқаролар хорижга боришга мажбур эди.

Низомга биноан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек, қариндош эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар донор, яъни буйрагини ёки жигарининг бўлагини берувчи билан реципиент (бу органларни олувччи) орасидаги яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатлар асосида донорлик амалга оширилиши мумкин.

Айни кунда манфаатдор органлар томонидан “Одам органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайралари трансплантацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бизда одам органларини транспартицая қилишга рухсат йўқлигини фақат бунга иши тушганлар билшарди. Аммо, 21 асрда Ўзбекистондек давлатда бунда рухсатнома бўлмагани - ҳаромий Ислом Карим диктарорлик қилган йиллардаги аҳволимиз аянчли бўлганининг яна бир исботидир.