24 October 2017
20:07 - Инсоний эркинликлар бўйича дунёда охиридан 2-чи ўринда бўлган Ўзбекистонимизнинг пойтахтида намойишларни коммунистча куч билан бостириш қарори янгиланди
Бугун Тошкент Шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси матбуот анжумани ўтказиб, бундан кейин Ўзбекистонда шаҳар маъмуриятининг махсус рухсатномасисиз одамларнинг оммавий тўпланиши тақиқланиши ва бундай вазиятлар куч билан бостирилиши мумкинлигини маълум қилди. Тошкент ИИБ бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжага кўра, бундай санкцияланмаган акциялар пайтида одамлар хавфсизлигини таъминлаш қийин бўлгани учун ҳеч бўлмаса тахминан қанча одамнинг тўпланишини олдиндан билиш зарурдир.

Унинг маълум қилишича, оммавий намойиш уюштирмоқчи бўлганлар Тошкент шаҳар ҳокимиятига олдиндан ёзма равишда мурожаат қилишлари шарт.

Намойишларни бу шаклда тақиқлаш қарори ўзбеклар учун янгилик эмас. Аслида, тожиклар режимига бўйсунадиган Ўзбекистон миршаблари учун қонун деган нарсанинг ўзи йўқ, улар ўзбекларни одам ҳам ҳисоблашмайди. Эслатиш керакки, “Бирлик” 1989 йили ўзбекнинг тарихида биринчи митинг ўтказиши биланоқ Тошкентнинг коммунистик ҳокимияти шунга ўхшаш қарор чиқарган эди, аммо “Бирлик”нинг митингларини тўхатолмаганди. Агар халқнинг талаби билан “Бирлик” митинг қилиш қарори олса, уни ҳозир ҳам ҳеч ким тўхтатолмади.

Ҳамма билиб қўйсинки, ўзбек миллати кўчаларга чиқса, тожикларнинг милицияси ҳеч нарса қилолмайди.

Расмда, "Бирлик"нинг 1989 йилдаги намойишларидан бирини кўрмоқдасиз.