23 October 2017
19:21 - Ўзбеклар учун ёмон хабар: Шавкат Мирзиё Туркияга сафар қилмоқчи, демак, мамлакатни исломлаштиришни жадаллаштиради

ЎзАнинг хабарига кўра, шу йилнинг 25-27 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Туркия Президенти Ражаб Эрдўғонннинг таклифи билан Туркияда бўлади. Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, глобал ҳамда минтақавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Истамбул шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар учун қулай шароитлар яратиш, сайёҳлар алмашинуви ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши ҳам режалаштирилибди.

Сафар олдидан президент Шавкат Мирзиё “Туркия республикаси фуқаролари учун виза бериш жараёнини енгиллаштириш" тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, Туркия фуқаролари бундан буён Ўзбекистон визасини 3 иш куни ичида олиши мумкин, айни пайтда улардан таклифнома ҳам талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтиш керакки, бундан 10-15 йил аввал Турк Дунёсининг бош душмани, ҳаромий Ислом Карим Ўзбекистонга келиш учун виза оладиган турк ватандошларига 100 доллар атроифда виза тўлови киритгач, турклар ғазаб ичида қасд олиш учун Туркияга борадиган ўзбеклар учун ҳам шунақа катта виза тўлови киритишган эди. Турклар учун ҳам 100 доллар яхшигина пул эканлигини ва аммо мутлақо кўпчилик ўзбекларнинг бунча пулга виза олишга кучи етмаслигини ҳисобга олсак, Ислом Каримнинг қарори ва туркларнинг қасд олиш қарори (турклар буни мисиллама дейдилар) Ўзбекистон-Туркия алоқаларини ривожлантириш йўлидаги энг катта тўсиқ бўлиши аниқ эди.

Аммо, ўша йиллардаги хабарларимиздан маълумки, ўшанда АҚШдан Туркияга келган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бир қатор Туркиянинг энг машҳур параламент аъзолари билан учрашиб, Турк Дунёсининг бош душмани Ислом Каримдан қасд олишнинг энг яхши йўли ўзбеклар учун виза тўловини бекор қилиш эканлигини тушунтирди. Бунақа таклифни кутмаган, аммо унинг тўппа-тўғрилигини дарҳол тушунган турк депутатлари ҳайронликларини яширолмай “Сайин (туркча “Ҳурматли” дегани) Абдураҳим Пўлат юз фоиз ишонингки, биз айнан шундай қилдирамиз” деб ваъда бердилар ва бир неча ойдан кейин Туркия ўзбекларга қисқа вақтга умуман визасиз кириш, узоқроқ вақтга визани бепул қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Кўрамиз, Ўзбекистон-Туркия алоқаларини ривожлантиришнинг бош душмани, ҳаромий Ислом Каримни “отам” дейдиган Шавкат Мирзиё Туркияда нима янгиликлар қилиб келади. Аммо, битта нарса аниқ, у Ражаб Эрдўғаннинг буйруқ каби қатъий илтимослари остида Ўзбекистонни исломлаштириш йўлида янада жадалроқ қадамлар қилишга ваъдалар бериб келади, бу Ўзбекистон учун ҳақиқий фожеа бўлади.

Расмда – икки президентнинг ўтган йили Самарқандда Ислом Каримнинг қабрини зиёрат қилиш вақтидаги учрашуви.