07 October 2017
08:13 - Туркия Президенти Эрдўған ақлдан озмоқда, унга қарши чиқаётганлар ҳам бор. Шавкат Мирзиё қайси тарафда?

Туркия Президанти Ражаб Эрдўған ақлдан озмоқда дейишнинг ўзи ақлсизлик бўлса керак, чунки фанатик мусулмонларнинг ҳаммаси аллақачон ақлдан озиб бўлган. Эрдўған ўшалардан биттаси, холос. Айнан шуни ҳаммадан аввал тушуниб етган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми эканлиги, мусулмонлар сўнги асрларда биронта ҳам янгилик яратолмасдан яҳудиллар ва насронийлар яратган замонавий дунёда хизматколр бўлиб қолишгани, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўзтказилмаса, аҳвол ўзгармаслигини урғуламоқда.

Бундан ҳам қизиғи, шу йилнинг 10-11 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказилган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити тарафидан қабул қилинган Декларацияда “жамиятимизнинг (табиий, гап Ислом жамияти ҳақида кетмоқда – “Ҳаракат”) ҳаддан ташқари қашшоқлигини, ақл-идрокимизнинг қашшоқлиги ҳам шунинг ичида, таг-туги билан тугатиш” кераклиги айтилди. Яъни, Остонада қабул қилинган ҳужжатда “Ҳаракат”нинг Ислом дунгёсига бериб келаётган баҳоси тўла қўллаб-қувватланади.

Хўш, энди Ислом дунёси бу қолоқлик ва қашшоқликдан чиқиш устида ишлайдими? Ҳозирча, шундай бўлишини кўрсатадиган битта ҳам мисол йўқ. Наҳотки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё яратмоқчи бўлган Ислом цвилизацияси музейида улуғ олимимиз Мирзи Улуғбек Ислом уламолари тарафидан ўлдиртирилгани ва у яратган дунёнинг иккинчи расадхонаси бутунлай бузиб ташлангани, унинг борлиги ҳам миллатнинг хотирасидан ўчирилгани ва Ўзбекнинг бугунги ҳолга келишига замин яратилгани кўрсатилади? У ҳолда, ўрислар Самарқандни босиб олгандан кейин бу ерга келган ўрис археологи Вяткин 18 ми ёки 28 йил қидириб, Улуғбек расадхонасининг қолдиқларини топиб бергани ҳам музейда ўз аксини топадими? Шундай қилинса, бундай музей Ислом цвилизациясининг эмас, Ислом дини ўлим йўлида эканлигини кўрсатиш музейи бўладику!

Ҳа, айтгандай, Ражаб Эрдўғон ҳам тинч ўтираётгани йўқ, жон-жаҳди билан Ислом дунёсини бугунгидан ҳам баттар аҳволга солиш ниятида енгини шимариб иш қилмоқда. Шу кунларда, табиий, Эрдўғоннинг топшириғи билан, бу мамлакатда эркак ва аёлларнинг уйланишини расмийлаштиришни давлат қўлидан олиб, муфтийликларга бериш ҳақида ҳақида гўёки бахслар бўлмоқда. Афтидан, бундай қилиш ҳақида Эрдўғон ва унинг исломчилар ҳокимияти қарорга келиб бўлган, ҳозир оммани бунга тайёрлаш учун ҳаракатлар қилинмоқда. Яъни, бу ҳақдаги қонун лойиҳаси аллақачон тайёрлаб бўлинган ва яқинда қабул қилинади.

Замонавий давлатчилик тарафдори бўлганлар бунга қаршилик кўрсатаётганларини ҳам айтиш керак. Масалан, “Жумҳурият” газетасининг кеча тарқатган хабарига кўра, Туркия хотин-қизлар жамияти Истанбул, Анқара ва Трабзон шаҳарларида “Муфтийлик қонуни қайтариб олинсин” каби шиорлар билан митинг-намойишлар ўтказибди. Расмда шундай митинглардан бирини кўриб турибсиз.

Фикримизча, Турк Дунёси давлатларининг раҳбарлари, Шавкат Мирзиё каби Эрдўғонга ёқадиган ишлар қилиш ўрнига, Эрдўғонни Туркияни исломлаштириш йўлидан қайтаришга ҳаракат қилишлари керак. Акс ҳолда, Турк Дунёси тушунчаси, энг камида, ҳозирги авлод учун, ўлади.