06 October 2017
20:45 - Ўзбекистон МХХси гўёки “Усмон Ҳақназаров” ҳисобланган Бобомурод Абдуллани сўроқ қилмоқда, асл ҳақиқат бошқача

Кеча жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди Ўзбекистон режими ва турли мавзуларда чоп қилинган шов-шувли материаллар муаллифи, 27 сентябрда ушланган Бобомурод Абдуллани Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш айби билан расман ҳибсга олиш ҳукми чиқарди. Суд ажримига кўра, айбланувчи журналист Бобомурод Абдулла сўнгги пайтлардаги “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси билан чоп қилинган уйдирмалар муаллифи бўлиб, у амалдаги конституцион режимни ағдаришга бел боғлаган.

5 октябрь куни Истанбулда пресс-конференция ўтказган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номли тўгаракнинг етакчиси, миллатга нисбатан сотқинлик қилганига мукофот сифатида ҳаромий Ислом Каримдан олган квартираларининг номери билан “53-54” лақаби берилган Салой Мадамин Усмон Ҳақназарнинг ҳақиқатан ҳам Бобомурод Абдулла эканига оид баёнот берди. Бу лўттибознинг айтишича, ҳукумат Cалойнинг ўзи мамлакатга қайтишидан қўрқиб, Бобомурод Абдуллани ҳибсга олганмиш, уни ўлдирмоқчи эмиш, шу боисдан унинг Усмон Ҳақназаров эканини айтишдан ўзга чора қолмаган эмиш. Унинг фикрича, дунё жамоатчилиги адолатпарвар Усмон Ҳақназарни қўллайди ва Ўзбекистон уни йўқ илишга жураъат қила олмайди.

Вақти келгани учун айтиш керакки, Усмон Ҳақназаров исмли номаълум шахс, биринчи бўлиб ўз мақоласини “Бирлик” Партиясининг сайтига юборган ва у мақола 2001 йил 31 декабрь куни “Политические сплетни” (Сиёсий ғийбатллар) деган шарх билан эълон қилинган эди. Ўшанда бу мақола фақат Интернет нашрда эмас, қоғозда ҳам чиқарилиб, Ўзбекистонда тарқатилган “Ҳаракат” журналида ҳам чоп этилган. Истаганлар, у мақолани “Ҳаракат”нинг сайтида (harakat.net) ўқишлари мумкин, У мақолада Салой Мадаминнинг номи Ислом Каримнинг югурдаги сифатида тилга олинган. Кейинчалик, айнан шу тахаллус-лақаб остида айнан Салой Мадамин ғийбатчилик билан шуғулланишни давом эттирганди.

Расмда ўзбекдан кўпроқ кавказликларга ўхшаб кетадиган Бобомурод Абдуллани кўрмоқдасиз. “Ҳаракат”нинг тахминига кўра, Бобомурод Абдулланинг “Усмон Ҳақназаров” лақабли киши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Бирлик” Партиси лидери Абдураҳим Пўлат ўша мақола ўзларига келгандан кейин, янги йилни ҳам унинг таасуроти остида ўтказганини хотираларида бир неча марта тилга олган.