06 October 2017
19:12 - Шавкат Мирзиё Россияда ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг жасадларини олиб келтирмоқчи. Офарин, аммо қирғиз фашистлари қирғин қилган ўзбеклар масаласи билан қачон шуғулланади?
6 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Владимир шаҳрида йўловчи поезд билан автобус тўқнашуви содир бўлиб, унда ўзбекистонлик 19 киши ҳалок бўлди.

Бу ватандошларимизнинг жасадлари президент Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг махсус самолётида юртимизга олиб келинди, ёки олиб келинадиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси ташқи ва ички ишлар вазирликлари автоҳалокатга учраган мамлакат фуқароларининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрмоқдалар, унинг дастлабки натижалари матбуотда эълон ҳам қилинди.

Ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилгани, гуруҳ малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, анестезиолог, невролог каби мутахассислардан таркиб топгани. улар зарур тиббий воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминлангани, гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетишга тайёр ҳолатда экани ҳам маълум қилинди.

Ўзбекистондаги ҳокимиятдагилар, биринчи навбатда, мамлакат президенти юрт ташқарисида ҳалок бўлган ватандошларимиз масаласи билан қизиқаётганлари ва керакли ишларни қилаётганлари улуғ олқишларга лойиқ. Аммо, унутмайликки, бутун дунёда, Ўзбекистондан бошқа ҳамма давлатларда, ҳокимиятдагилар ўз ватандошларининг тақдирига, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, ҳеч қачон бефарқ қолмаганлар ва қолмайдилар.

Охирги 13 йилда ҳозирги Президент Шавкат Мирзиё Бош вазир эди, у ҳам ҳеч нарса билан қизиқмасди. Ҳозир қизиқишга бошлаганининг сабаби – “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги бу каби масалалар бўйича ҳокимиятдагиларни шафқатсиз танқид қилиб, уларни миллатга нисбатан жиноят қилаётганликда айблашлари бўлдими? Шундай бўлса, президент ва унинг тақими бизнинг овозимизга қулоқ солишга бошлаганидан ҳам хурсандмиз.

Аммо, ҳокимиятдагилар бундай ишлар билан аввал шуғулланмаганларининг асосий сабаби - Ислом Карим бунга йўл қўймаганидир, дейдиган бўлсалар, савол туғилади: “У ҳолда нимага ҳозир у ҳаромийга ҳайкаллар ўрнатиш билан шуғулланаяпсиз, жаноб Шавкат Мирзиё?”

Қолаверса, бошқа саволларимиз ҳам бор: “Ўзбекистон номини ташиётган давлат юрт ташқарисидаги ҳамма ўзбекларнинг аҳволи билан ҳам қизиқиши шартлигини биласизми? Қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинган ўзбеклар масаласи билан қачон шуғулланишга бошлайсиз? Бунга авваллари йўл бермаётган - ҳаромий Ислом Карим бўлган бўлса, ҳозир у нариги дунёдаку! Кечадан бери меҳмонингиз бўлган Алмазбек Атамбаев билан бу ҳақда гаплашдингизми? Ёки, ЎЗБЕК миллати шундай талаблар билан майдонларга чиқишини кутмоқдамисиз?”