02 October 2017
21:38 - Ўзбек банклари нақд хорижий валюта сотиш амалиётини бошлай олмади, қора бозор нима қилмоқда?

Ўзбекистон банклари нақд валюта сотишни ваъда қилинган 1 октябрдан бошлашни уддалай олмади. Ҳолбуки, мараказий телевидение орқали чқиш қилган Бош вазир Абдулла Арип бу ҳақда ваъда берганди. Тошкентдаги маҳаллий банк вакилига кўра, банкларга ҳали аҳолига нақд валюта сотиш йўриқномаларини белгилайдиган ҳужжат етиб келмаганмиш.

"10 октябргача керакли йўриқномаларни оламиз ва уларни амалга оширишга киришамиз. Айни дамда ушбу ҳужжат тайёрланиб Адлия вазирлиги, Сенат ва Марказий Банк томонидан кўриб чиқилмоқда", - дейди “Микрокредитбанк” ходими.

Ҳозирги кунда Марказий Банк томонидан банкларда хорижий валютани сотиш миқдоридаги чекловлар ва валюта сотишга доир бошқа тафсилотлар ишлаб чиқилмоқда.

Қизиқ, банкларда аҳвол шундай экан, қора бозор ишини давом эттирмоқдами?