02 October 2017
20:15 - БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди ва улардан дарс олди

Бугун Германиянинг Ўзбекистондаги элчилиги биносида БМТнинг диний эркинликлар бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарияти вакили Чейн Ев Лим мамлакатдаги фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Учрашувда “Бирлик” Партияси Марказий кенгшаши аъзолари Васила Иноят, Ҳайитбой Ёқуб ва журналист Абдураҳмон Ташановлар ҳам иштирок этишди.

Ҳуқуқ фаоллари махсус маърузачига мамлакатдаги диний эркинликлар аҳволи, диндорларга муносабат юзасидан қатор фактларни келтирдилар.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлари дунёда биронта кўзга кўринадиган иш қилолган эмаслар, Ўзбекистонда ҳам қилолмасликлари ўз-ўзидан маълум. Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари улардан бирон нарса кутмасдан, ўзлари шу пайтгача олиб бораётган ва дунёга танилган фаолиятларини давом эттиришлари, БМТчиларга дарс беришлари керак.