02 October 2017
19:40 - Ёзувчи Нурулло Отахон озодликка чиқарилди, аммо тергов ишлари давом этади
Ижтимоий тармоқларда юзага келган кескин норозиликдан сўнг ёзувчи Нурулло Отахон кеча қамоқдан озод қилинди. Уни зиёрат қилган “Ҳаракат” мухбирига кўра, ёзувчини Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат машинасида Тоштурмадан чиқариб, уйига келтириб ташлаган. Кейинчалик маълум бўлишича, ёзувчига нисбатан илгари сурилган айбловлар ўзгармаган, фақат унга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, очиққа чиқарилган.

Ёзувчига нисбатан тергов ишлари давом этаверади.

Эслатиб ўтамиз, Нурулло Отахон ушбу йилнинг 27 сентябрида Истанбулдан учиб келганидан сўнг аэропортда ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159 (Конституцион тузумга тажовуз қилиш) ва 244 (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар сақлаш ва тарқатиш) бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган.