16 September 2017
23:12 - ЎзА: Нурсултон Назарбой Тошкентга келди, орден олди, Оқ ва Кўк саройларда бўлди. “Ҳаракат”: У Шавкат Мирзиё билан Ислом динидаги ислоҳотларни муҳокама қилдими?
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, буган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Тошкентга келди, аэропортда Шавкат Мирзиё тарафидан кутиб олинди, улар биргаликда Оқсаройга бордилар, Нурсултон Назарбой ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали олдига гулчамбар қўйди. Кейин улар Кўксаройда музокара ва мулоқатлар ўтказдилар.

Икки президентнинг ҳузурида Давлат чегаралари ўтказиш пунктлари ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида сувга оид муносабатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси, Ўзбекистон ҳукумати билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг баъзи масалалари тўғрисида битим, Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Молия вазирлиги ўртасида контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида битимлар, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан “Қазақстан темир жоли” Миллий компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битимга имзо чекилибди.

Шакват Мирзиё меҳмонни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлаб, мукофотни Нурсултон Назарбойнинг кўксига шахсан ўзи тақибди.

Хабарларда айтилмаса ҳам, ҳеч қандай шубҳа йўқки, улар турли масалалар билан бир қаторда, Ислом дини ва Ислом дунёсининг аянчли аҳволи, бу аҳволдан чиқиш учун нималар қилиш кераклигини ҳам гаплашганлар.

Шубҳасиз дея олмаймиз, аммо тахмин қилиш мумкинки, улар “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг Ислом дунёсини ҳозиги аянчли аҳволдан олиб чиқишнинг ягона йўли - Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, авваламбор Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш эканлиги ҳақидаги фикрини ҳам муҳокама қилганлар, аммо, бу ҳақда ҳозирча очиқча гапирмасликка, акс ҳолда, Ислом дунёси ичида катта қарама-қаршиликлар чиқиши мумкинлиги ҳақида умумий фикрга келганлар. Аслида, уларнинг бу фикрга келишларининг ягона сабаби – қўрқоқликларидир. Қўрқоқлик ислом терроризмининг Марказий Осиёга кириб келишини тезлатиши муқаррарлигини тушунмаётганлари эса, шубҳасиздир. Улар ислом терроризмини куч билан босиб туриш мумкинлигига ишонишади.

Уларнинг ишончи – хато, дейди мухбиримиз. Чунки, Ислом динидаги хато тушунчаларга асосланаётган исломий терроризмини ўша хато тушунчалардан қутилибгина йўқ қилиш мумкин.