02 September 2017
16:42 - Самарақандда ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали масхарабозлик шаклида очилди, ахлатхонага отилиши қанақа бўлади
Бугун ўзбек миллатининг бош душмани, 18 йил олдин Лубянка тарафидан ўзбекларнинг бошига ўтқазилган, 18 йилдан кўпроқ ноқонуний президентлик қилиб, раппа-роса 1 йил аввал оламдан ўтган Ислом Каримга Самарқандда қўйилган ҳайкалнинг масхарабозлик шаклидаги очилиши бўлди.

Марказий Осиёда асрлардан бери, ҳатто Совет замонида ҳам, лидер бўлган ўзбек миллати айнан шу ҳаромий президентлик қилган йиллари аянчли ҳолга туширилди. Собиқ СССР ичида насроний ва слаян бўлмаган энг кўп сонли ўзбек миллати СССР йиқилгандан кейин нафақат Марказий Осиё, балки, бошқа собиқ Совет республикаларини ҳам собиқ колонизаторга қарши бирлаштиришидан қўрққан Лубянкадагилар ўзбек миллатининг миллат сифатини йўқ қилиш учун атайлаб тожик аслли Ислом Каримни бошимизга ўтқазган эдилар. Минг афсуски, Лубяна ўз ниятига эришди. Ўзбекистон нафақт дунёда, ҳатто ўз минтақамизда ҳам ҳеч қандай кучи бўлмаган, қашшоқ давлат ҳолига туширилди. Ўзбеклар эса, 2010 йилда бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда ҳамма тешикларини қисиб ўтириб, миллат сифатини йўқотганларини кўрсатдилар.

Имлом Карим тарафидан яратилган ва ҳозиргача Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими 2 кун аввал Тошкентда, бугун Самарқандда бу ҳаромий одамга ҳайкал очганига чидаб ўтирган ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бўлганларини яна бир марта намойиш қилдилар.

Ҳеч шубҳа йўқки, ўзбеклар миллат сифатини тиклайдилар. Ўшанда ҳаромий Ислом Каримнинг ҳоки ва ҳайкаллари ахлатхоналарга улоқтирилади.

Бу хабарнинг сарлаҳасида ҳайкал очилиш маросими масхарабозлик шаклида ўтганини айтдик. Гап шундаки, давлатнинг бош ахборот воситаси бўлган ЎзА - ҳайкал очилиш маросми бўйича хабарига биронта расм қўймаган. Яъни, ҳайкалнинг расми ҳам йўқ. Gazeta.uz сайти эса, ўз хабарига жорийдаги президент Шавкат Мирзиёнинг гўёки ҳайкал пойига гулчамбар қўяётган пайтдаги расмини қўйган, аммо у ерда ҳам ҳайкал кўринмайди.

Бундай масхарабозликнинг қандайдир сабаби бор, кўрамиз, у албатта ахир бир кун ўртага чиқиши шубҳасиз. Аммо, бир нарса аниқ, ҳайкалнинг ахлатхонага отилишида масхарабозлик бўлмайди. Ўша пайтда олинган расм ва лавҳалар ўзбеклар миллат сифатини тиклашларининг рамзларидан бири сифатида тарихда қолади.