01 September 2017
05:40 - Бечора турклар: Туркия газеталарда ҳар бир шаҳарда Қурбон байрами намози бошланишининг соат ва дақиқалари эълон қилинди, сонияси йўқ. Шавкат Мирзиё нима қилади?
Бечора турклар: Туркия газеталарида ҳар бир шаҳарда Қурбон байрами намози бошланишининг соат ва дақиқалари эълон қилинди, сонияси йўқ. Шавкат Мирзиё нима қилади?

Ҳали Ражаб Эрдўғоннинг фанатик исломчилар партияси ҳокимиятга келмасдан аввал Туркиянинг отатуркчи-дунёвий газеталари Қурбон байрами куни Истанбулнинг ариқлари ва ҳатто Босфор кўрфазининг четлари қурбонликлар қонидан қизилга бўялганинии кўрсатувчи расмларни, очиқча бўлмаса ҳам, турли имо-ишоралар билан замоновий инсонликка тўғри келмайдиган воқеадек қилиб кўрсатишарди.

Ҳозир кўп нарса ўзгарди. Масалан, очиқча отатуркчи бўлган Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетасининг Интернетдаги сайтида биро оз аввал Туркиянинг каттароқ шаҳарларида Қурбон байрами намози қачон ўқилишини кўрсатувчи жадвал эълон қилинди. Унда ҳар бир шаҳарда намоз қайси соат ва қайси дақиқада бошланиши кераклиги кўрсатилган. Мана “Миллиёт” газетасидаги, табиий, Эрдўғоннинг буйруғи билан эълон қилинган ўша жадвалдан олинган баъзи шаҳарларда намоз бошланиш вақтини кўрсатувчи қаторлар:

Adana Bayram Namazı Saati : 06:48:00
Adıyaman Bayram Namazı Saati : 06:36:00
Afyon Bayram Namazı Saati : 07:06:00
Ağrı Bayram Namazı Saati : 06:16:00

Ankara Bayram Namazı Saati : 06:56:00
Antalya Bayram Namazı Saati : 07:07:00

Isparta Bayram Namazı Saati : 07:07:00
İstanbul Bayram Namazı Saati : 07:11:00
İzmir Bayram Namazı Saati : 07:20:00

Samsun Bayram Namazı Saati : 06:41:00

Кўриб турибсиз, Туркиянинг ғариб аҳволини. Ҳар бир шаҳарда намоз бошлаш вақтининг соати ва дақиқаси кўрсатилибди, аммо сонияси йўқ. Нима, ҳозирги даврнинг Ғарб кофирлари тарафидан яратилган техник имкониятларидан фойдаланиб, намознинг бошланиш вақтини сониясигача аниқлаш мумкинлигини аҳмоқ турклар билишайдими?

Умид қиламизки, Шавкат Мирзиё Туркияга бориб келгандан кейин, Америкадан кофир мутахасисслар чақириб бўлса ҳам, Ўзбекистондаги ҳарбир шаҳар ва қишлоқда байрам намозигина эмас, ҳар кунги намозларнинг вақтини сонияларига кўрсатиб газеталарда эълон қилдиради ва турклардан юқорироқ эканлигимизни дунёга кўрсатади.

Қани энди, у Ўзбекистон Марказий Банки девальвация эълон қилгандан кейин, ўзбекларнинг ҳозирги ўртача ойлиги 90 доллардан 40-50 долларга тушишини ҳам эълон қилса эди, ўзбеклар ош ейишни ҳам тўхтатиб, дарҳол фақат нон ейишга ўтиб олардилар.

Агар буни Шавкат Мирзиё қилмаса, ўзбекларга ёрдам бериш мақсадида, биз қиламиз.