31 August 2017
20:35 - Тошкентда ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали очилди, ўзбеклар уни улоқтирадиган кун ҳам келади

Бугун Оқсарой резиденцияси олдида марҳум президент Ислом Карим ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанада президент Шавкат Мирзиё, Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Карим, Бош вазир Абдулла Арип ва унинг ўринбосарлари, вазирликларнинг масъул раҳбарлари, парламент ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Шунингдек, йиғилганлар орасида ҳозир қамоқда бўлган Гулнора Каримнинг қизи Иймона ҳам пайдо бўлди. У холаси Фуҳуша-2 билан бобосининг пойини зиёрат қилгани келибди.

Ҳайкал муаллифи Илҳом Жабборов бўлиб, у Ислом Карим ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танлов ғолиби бўлган эди. Яқин кунларда Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ҳам Ислом Каримга ҳайкал ўрнатилиши кутилмоқда.

Ҳайкал ўрнатиш бугун осон иш. Ўтган асрларнинг ўрталарида СССРда ҳар бурчаги Ленин ва Сталиннинг ҳайкаллари билан тўлатилган эди. Ҳозир улар ахлатхоналарда. Ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкалларинигина эмас, унинг ҳокини ҳам ҳам ўзбек халқи ахлатхоналарга улоқтирадиган кунлар тезда келади.