31 August 2017
09:50 - Имомали Раҳмон Қурбон байрами табриги билан бирга, байрамларни камтарона ўтказиш ҳақида ўзбекларга ҳам фойдали бўладиган лекция ўқиди
Тожикистонда Қурбон байрами Ўзбекистонда каби 1 сентябрда нишонланади. Аммо, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 30 август куни кечқурун расмий давлат ташрифи билан Хитойга кетди. Asia-Plus Агентлиги президентнинг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Имомали Раҳмоннинг Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва бошқа бир қатор расмийлар билан учрашувлари режалаштирилган. Уларнинг натижалари бўйича 200 та (!!!!) турли икки тарафлама ҳужжатлар имзоланармиш.

Бугун Тожикистон телеканаллари Имомали Раҳмоннинг байрам олди табригини кўрсатишибди, табиий, аввалдан ёзиб олинган табриклаш кўрсатилган.

Хабарда алоҳида урғуланишича, бу каби байрамалар муносабати билан ҳар доим бўладиган табрик сўзларидан ташқари, Имомали Раҳмон бу каби байрам ва турли маросимларни камтаринлик билан ўтказиш ҳақида лекция ҳам ўқибди. Лекциянинг асосида “Тожикистон Республикасида анъана, байрам ва маросимлар ўтказишни тартибга солиш” ҳақидаги қонунга 29 августда киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўлибди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар моҳияти билан турли диний ва ҳаётий байрамлар ҳамда турли маросимларни, жумладан, диний маросимларни ўта каматаринлик билан, очиғини айтса, иложи борича камроқ ҳаражатлар билан ўтказиш ҳақидадир.

Қашшоқлик даражаси бўйича Тожикистон бечора Ўзбекистондан ҳам бироз ёмон аҳволда эканлигини ҳисобга олсак, бу икки мамлакатда турли байрам ва маросимларни камтариноқ шаклда, камроқ ҳаражатлар билан ўтказиш ҳақида охирги пайтда кўп гапирилаётгани, уларни қонунлаштиришга ҳаракат қилинаётгани мутлақо тўғридир, дейди мухбиримиз. Чунки, ўзбеклар ҳам, тожиклар ҳам, шундай ибтидоий даражадаларки, ўзларини ва оилаларини кундалик ҳаётий ҳаражатларини чеклаб ва соғлиқларига зарар етказиб бўлса ҳам, бир-бирларидан орқада қолмаслик учун гўёки муҳташам ва кераксиз маросимлар ўтказиш билан оворалар. Қонуний чегарашларсиз ҳозир на тожикларни, на ўзбекларни, будай ҳаражатлар қилишдан тўхтатиб бўлмайди,

Нима ҳам дердик, бўшашманг, жаноб Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёлар!