28 August 2017
22:39 - КГБ раҳбари Андроповнинг ўқувчиси Шавкат Мирзиё тун маҳали шунчаки юрганларни ушлаш ҳақида буйруқ берди, энди навбат ҳожатхоналардагиларни текшириш бўлади

"Ўзбекистон 24" телеканалининг хабарига кўра, Хоразмда тунда бемақсад юрган 4 минг нафарга яқин шахс ушланиб, сўроқ қилинибди. Хоразм вилояти Ички Ишлар Бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши, Суд идоралари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик вакиллари, маҳалла посбонлари, кўнгиллилар гуруҳи ва бошқа идора-ташкилот вакиллари иштирокида тузилган отрядлар бундай муваффақиятни таъминлаган. Энди ташкилотчиларда мазкур ҳудудни жиноятчиликдан холи зонага айлантириш истаги туғилибди.

"21-27 август кунлари олиб борилган профилактик ишлар натижасида жиноятчиликнинг кескин пасайишига тунги вақтларда эса умуман жиноят содир қилинишига йўл қўйилмади. Қидирувда юрган 4 нафар шахс ушланиб, мол-мулкларини қаровсиз қолдирган 2356 нафар шахс мулкини қаровсиз қолдирмаслиги тўғрисида огоҳлантирилиб, бу билан бир нечта ўғирлик жиноятлари барвақт олди олинди. Тунги вақтда қаровсиз ва назоратсиз юрган 10 нафар вояга етмаган шахс аниқланиб, тегишли масканлар масъул ходимларига қонуний чора кўрилди. Тунда бемақсад юрган 3706 нафар шахс ички ишлар идораларига олиб келиниб, профилактик суҳбатлар ўтказилгани қўшимча қилинган", - дейилади ТВ хабарида.

Шавкат Мирзиё тўғри иш бошлаганини эътироф қилиш керак, дейди мухбримиз. Нима, шаҳар бедарвозами, ким хоҳласа, кечаси ҳам кўчаларда юраверадими? Совет замонида кўчалар кечасри бўм-бўш бўлардику!

Президентимиз Ўзбекистон фуқаролари ҳожатхоналарда нима қилишаётганини ҳам назорат остига олиши керак. Ислом Карим ҳам ўлимидан аввал жамоатчилик ҳожатжоналарнинг ифлослиги ҳақида хабарлар чиқартиришга бошлаган эди. Нима Шакат Мирзиё ундан орқада қолиши керакми? Йўқ, Шавкат Мирзиё бировдан орқада қоладиган инсон эмас!

Қолаверса, унутмайликки, СССРнинг собиқ КГБ раҳбари Андропов КПСС Бош Секретари этиб сайлангандан кейин, кундуз куни магазинлардан юрганларни ушлаб, жазолашдан иш бошлаган эди. Андропов ҳақ бўлган, кундуз куни ишлаш керак, магазинда юриш эмас. Кечаси эса, ухлаш керак, демоқда унинг ўқувчиси Шавкат Мирзиё. Ва тўғри гапирмоқда. Ухлаларинг кечаси хоразмликлар, нима бу сенларга Ал-Хоразмий асрими? Ухлаш ва ишлаш асри!!