26 August 2017
01:18 - Ўзбек тили ва Ўзбекистонни арабча-форсчалаштиршни Шавкат Мирзиё ҳам давом эттирмоқда, Тўйтепа Нурафшон бўлди

Кеча Ўзбекистоннинг қўғирчоқ Олий Мажлисининг Сенати Тўйтепа шаҳрининг ўзбекча номини арабча-форсча Нурафшонга алмаштирди.

Бир кун аввал эса, Тўйтепа шаҳрининг чегараларига ўзгартишлар киритилган ва бундан ҳам муҳими, бу шаҳар Тошкент вилоятининг маркази деб эълон қилинган экан.

Сенатнинг бу қарорини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. Тожик аслли Ислом Карим тарафидан Лубянкакнинг топшириғи ва ёрдами билан Ўзбекистонда ўрнатилган тожиклар режими ҳали ҳам ҳукмрон экан, Тошкент вилояти марказининг номи ўзбекча бўлармиди, албатта, пирсиёнча бўлиши керак-да. Қолаверса, Тошкентнинг номини ҳам пирсиёнчалаштириш керак. Шубҳасиз, шундай бўлади ҳам. Агар, ўзбеклар кўзини очмаса.

Қолаверса, Тўйтепа аҳолисининг асосий қисми руслар эканлигини ҳисобга олсак, келажакда униннг номи Тюград бўлишининг эҳтимоллиги катта. Ёмон эмас, нима дейсиз, а?