24 August 2017
08:16 - АҚШ Давлат Котибининг баёноти: Қўшма Штатларнинг Жанбий Осиёдаги жараёнларда иштироки ҳақида. “Ҳаракат”: Фойдасиз баёнот
АҚШ Давлат Департаменти тарафидан тарқатиладиган ва бизга ҳам келадиган дайжестда Давлат Котиби Рекс Тиллерсон АҚШнинг Жанубий Осиёда бўлаётган жараёнладаги иштироки ҳақида берган қисқа баёнот бор.

Баёнотда айтилишича, Президент Доналд Трамп 21 августда Жанубий Осиёга янгича ёндошиш стратегиясини эълон қилган ва бу минтақада барқарорликка эришиш учун Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон билан димпломатик ҳамкорлик кераклигини айтган.

Гап Афғонистон халқи ва ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ҳақида кетмоқда. АҚШ афғон ҳукумати ва қуролли кучларига террористлар билан курашда ёрдам беришни давом эттиради. Айни замонда, толибончиларга улар уруш майдонида ғалаба қозонолмаликлари, муаммоларни ҳал этиш ва урушни тугатиш учун музокаралар олиб бориш кераклиги ҳақида сигналлар берилмоқда экан.

АҚШ Толибон билан Афғонистон ҳукумати ўртасидаги музокараларни қўллаб қувватлаш билан бир қаторда Покистондан ўз ҳудудларидаги терроризм ўчоқларини йўқ қилиб ташлашни талаб қилади. Ҳиндистон ҳам минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашда муҳим роль ўйнаши мумкинлиги урғуланади.

Бу баёнотда айтилмаса ҳам, бошқа хабарлардан маълумки, Доналд Трамп ҳозир Афғонистонда бўлган 8 минг кишилик қўшинларининг сонини 12 мингга чиқармоқчи. Демак, Рекс Тиллерсоннинг баёнотида айтилаётган “Жанубий Осиёга янгича ёндошиш стратегияси” Афғонистондаги АҚШ қўшинларини 4 мингга оширишдангина иборатга ўхшайди.

Ҳамма биладики, дейди мухбиримиз, 2001 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳри ва бошқа жойларда уюштирилган даҳшатлит терактлардан кейин, АҚШ Афғонистонга ўз қушинларини олиб кирган ва бин-ладенчилари қўллаб-қувватлаётган Толибон режимини йиқитган эди. Аммо, ўшандан бери Афғонистонда тинчлик йўқ ва тинчликнинг охири кўринмаяпти, толиблар ҳали ҳам жанг майдонидалар.

Минг афсуски, АҚШ ҳукумати “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги Президент Обамага ёзган хатида ислом терроризмининг илдизлари Қуроннинг хато тафсиридан келиб чиққан тушунчаларда эканлигини айтиб, ислом бу тушунчалардан воз кечмагунча ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслигини уруғулаганига етарлича эътибор бермаяпти. Демак, ислом терроризми яқин орада битмайди, террор қурбонларининг сони тўхтамасдан ортаверади. Аммо, ахир бир кун ҳамма Абдураҳим Пўлатнинг фикрларини инобатга олишга мажбур бўлади. Бошқа йўл йўқ.

Ислом давлатлари ислом терроризмининг олдини олиш учун ҳеч нарса қилмаётганлари ҳам бизни яна бир марта “минг афсуски” дейишга мажбур қилади.