23 August 2017
23:21 - Ўзбекистонда гўшт ва ун акция солиқларидан озод қилинди
Ҳукумат қарори билан шу йилнинг 1 сентябридан мамлакатга келтириладиган гўшт ва ундан акциз солиқлари олинмайдиган бўлди. Ўзбекистон Ташқи Савдо Вазирлиги матбуот хизматига кўра, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг айрим турлари, хусусан, йирик шохли қорамол ва чўчқа гўшти, чўчқа ёғи, уй паррандалари ёғи ҳамда қаҳва, буғдой уни ва ҳайвонларни боқиш учун ем маҳсулотлари белгиланган акциз солиқдан озод этилган.

Ташқи Савдо Вазирлигига кўра, янги тартибни жорий этишдан рақобатни кучайтириш ва маҳсулотлар нархини ушлаб туриш мақсади кўзланган. Қарордан фирибгарлик йўли билан нархларнинг сунъий ўзгариши, чайқовчилик фаолияти орқали сунъий товар айланмасининг ҳажмига таъсир ўтказишнинг олдини олиш ҳам кўзланган.