23 August 2017
22:04 - Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқул ишдан олинди, янгиси ҳам ҳеч нарса қилолмайди
Президент Шавкат Мирзиёнинг бугунги фармони билан Бош вазир ўринбосари ва айни пайтда "Ўзавтосаноат" ширкати бошқаруви раиси рутбасида ишлаб келган Улуғбек Рўзиқул лавозимидан четлатилди. Унинг ўрнига “Ўзсельхозмашлизинг” ширкатига раҳбарлик қилиб келган Нодир Отажон тайинланди.

Фармонга кўра, Бош вазирнинг янги ўринбосари ҳукумат таркибида ташқи савдо фаолият, экспорт потенциали, машинасозлик, автомобил ва электротехника саноатини ривожлантириш ҳамда маҳсулотни стандартлаштириш масалалари комплексини бошқаради.

Аммо, дейди мухбиримиз, кадр алмаштириш билан Ўзбекистондаги аянчли аҳволни яхши томонга ўзгартириб бўлмайди. Чунки, ўзбек миллатининг душмани Ислом Карим Лубянканинг топшириғи ва ёрдамида Ўзбекистонда яратган тожиклар режими ўзгартирилмагунча, Ўзбекистонимизда ҳеч нарса яхши томонга ўзгариши мумкин ҳам эмас.