22 August 2017
23:07 - Россиядан қайтган ўнлаб муҳожирлар экстремизмда айбланмоқда, сабаб нима?

Самарқанднинг Ургут туманидан хабар қилган “Бирлик” фаолларига кўра, Россиядан қайтган ўнлаб мардикорлар экстремизмга алоқадорликда айбланиб, сўроққа чақирилган. Улар Исломий Давлатни, яъни ИШИДни моддий қўллаб-қувватлашда айбланмоқда.

Асосан қурилишда устачилик билан шуғулланганиб Россияда ҳаёт кечиргна мардикорларнинг аксарияти нимада айбланишаётганини ҳам тушунишмайди, дейди ургутликлардан бири. Тўғри-да, ҳақиқий мусулмон Исломий Давлатга ёрдам берса, Ўзбекистон режими бунинг қанақа ёмон томонини топди, бунинг нимаси ёмон? ИШИД Қуръоннинг талабларини ҳаётга жорий қилиш билан шуғулланмоқда-ку!

ИШИДга ёрдам бераётганларни айблаш хато, дейди мухбиримиз. Қуръонни хато тафсир қилиб, хато тафсир асосида ёшларимизни хато тарбия қилаётган Ислом уламоларини жавобгарликка тортиш, Исломдаги хатоларни тузатишга зўрлаш керак. Ана ўшанда ИШИД ва у каби террористик ташкилотлар ўзидан-ўзи йўқ бўлади.