22 August 2017
21:46 - Терилган бир кило пахта учун 400 сўм тўланади, энди мажбурий пахта тердириш бўлмайди, болаларнинг ўзи пахта майдонига югуради

Энди терилган бир кило пахта учун 400 сўм тўланаши ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов ўтган куни селектр орқали вилоятда ўтказилган мажлисда айтган. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳозирда мазкур тўлов хусусида қарор тайёрламоқда.

Шунингдек, терилган ҳар бир килограмм учун ҳисоб-китоб ўша куннинг ўзида пайкалда амалга оширилади. Ҳукумат шу йўл билан одамларни теримга жалб қилиб, мажбурий меҳнатдан тўла воз кечишни ўйламоқда.

Бу жуда тўғри қарор, энди мажбурий пахта тердириш бўлмайди, болаларнинг ўзи пахта майдонига югуради. Бунинг олдини олиш учун пахта майдонлари тиканли сим билан ўралади, тамом вассалом.