22 August 2017
20:32 - Шаҳрихонда туғилган 4 эгизакнинг ота-онаси Ислом Каримга хиёнат қилишди

Андижонннинг Шаҳрихон шаҳри туғруқхонасида кўзи ёриган аёл 4 нафар эгизакни дунёга келтирди. Маҳаллий журналист Рустамбек Араббойнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида таъкидланишича, эгизакларга Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасанбой ва Ҳусанбой деган исмлар берилган, янги меҳмонлар дунёга келган оиладан туман ҳокими хабар олган.

Эгизакларга берилган исмлар қаердан олингани ҳам айтилмоқда: Шавкатбек мамлакатнинг ҳозирги президенти, Шуҳратбек вилоят ҳокими, Ҳасанбой андижонлик олимпиада чемпионининг исми. Ҳусанбойни ҳозирча билмадик, дейди мухбиримиз. Аммо, эгизакаларнинг ота-онаси тарафидан Ислом Каримга нисбатан хиёнатлик қилингани кўриниб турибди. Эгизаклардан бирининг исми Ислом бўлиши керак эди, ўйлаймизки, хато тузатилади ва Шуҳратбекнинг исми Исломгбекка алмаштирилади.