15 August 2017
01:17 - Қамоқхоналар давлат таъминотидан узилади, маҳкумларга яқинлари билан видеомулоқотларга йўл берилади
Президент Шавкат Мирзиёнинг янги қарорига кўра, жазони ўташ муассасалари босқичма-босқич бюджет таъминотидан маҳрум қилиниб, ўз-ўзини таъминлашга ўтади. 2023 йилнинг 1 январигача, жазони ўташ муассасалари барча солиқлардан озод қилинади. Жазони Ўташ Муассасалари қошидаги ишлаб чиқариш корхоналари ёки қишлоқ хўжалик майдонлари ташкил қилинади.

Шунингдек, жиноий жазоларни ўтаётган маҳкумларга яқин орқада оила аъзолари билан видео мулоқотлар ўрната олиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Жаҳон стандартлари асосидаги мазкур ислоҳотларни ҳақиқатан ҳам ижобий ўзгариш дейиш мумкин.