30 July 2017
17:03 - Постсовет давлатларида асосий хабар – Михаил Саакашвилининг Украина фуқаролиги бекор қилиниши

Гуржистондаги “Атиргул” инқилобидан кейин, аниқроғи, 2004 йилнинг бошида президентликка сайланган Михаил Саакашвили 2013 йил 27 октябрда ўз номзоди қўйилмасдан ўтказилган президентлик сайловларидан бир неча кун аввал қандайдир табдирларда қатнашиш баҳонасида Брюсселга кетган ва ўз мамлакатига бошқа қайтиб келмасдан, АҚШдаги университетлардан бирида ишлай бошлаган эди. Чунки, 2012 йилдаги Гуржистон парламенти сайловларида унинг душмани, россиялик миллиардер Бидзина Иванишвилининг партияси ғалаба қозонган ва ҳукумат ҳам унинг қўлига ўтган бўлиб, 2013 йилдаги президенлик сайловларида ҳам Иванишвилининг одами ғолиб чиқиши ва ҳокимиятни бутунлай қўлга кечирган Иванишвили Михаил Саакашвилини қаматиш ниятида эканлиги аввалдан маълум эди.

Бир вақтлар Киевдаги университетни битирган Михаил Саакашвили 2004 йилда у ердаги зарғалдоқчилар инқилобининг бошланишида фаол иштирок этди. У 2013 йилда Украина Президенти Януковични йиқитиш учун бошланган Евромайдон инқилобида иштирок этиш учун АҚШдан келди, инқилобдан кейин президентликка сайланган Петр Порошенконинг маслаҳатчиси бўлди. У кейинчалик Гуржистон фуқаролигидан воз кечди ва 2015 йил 30 майда Украина фуқаролигини олди ва ўша куниёқ Президентининг фармони билан Одесса ҳокими (лавозимнинг расмий номи – Одесса вилоятидаги давлат маъмурияти раиси) этиб тайинланди.

Михаил Саакашвилининг ўзи айтишича, мақсад – Украинада коррупция ва порўхўрлик ўчоғи бўлган Одессаадаги аҳволни тузатиш эди.

Аммо, Қримнинг расман, Донбасснинг феълан Россия тарафидан босиб олиниши билан бошланган воқеалар туфайли Украинада демократик жараёнлар олға кетолмади, мамлакат, жумладан Одесса коррупция ва порахўрлик ботқоғидан чиқолмади. Михаил Саакашвили буни сабаби сифатида аввалдан миллардер бўлган Петр Порешонко ва унинг сафдошларини (бош вазир, парламент раиси, бош прокурор ва бир қатор вазирлар, хусусан, армани асли Ички Ишлар Вазири Арсен Аваков) коррупция ва порахурлик ичида эканликликда айблаб, улар ўз чўнтакларини тўлдириш билан овора бўлиб, Украинадаги аҳволни тузатишга ҳақида ўйламаётганлари ҳақида гапиришга бошлади. Табиий, натижада, у ҳокимиятдагиларнинг мутлоқ кўпчилигининг душманига айланди. У 2016 йилнинг охирида Одесса ҳокимлигидан ўзи истеъфога кетиб, “Янги Кучлар Ҳаракати” номли партия тузди ва Украинада муддатидан аввал президентлик сайлови ўтказиш талаби билан оммавий ҳаракат бошлади.

Украинада Михаил Саакашвилининг тарафдорлари етарлича борлиги ҳаммага маълум. Бундан хавотирга тушган Президен Петр Порошенко 3 кун аввал, яъни 26 июлда Михаил Саакашвилини, гўёки у фуқаролик олиш учун берган аризасида ўзи устидан Гуржистонда жиноий ишлар очилгани ва судлангани бекитгани сабаб қилиб кўрсатиб, Украина фуқаролигидан чиқариш фармонини имзолади.

Михаил Саакашвилининг ўзи Гуржистонда ўзи устидан жиноий иш қўзғотилгани ҳақида ҳеч қандай ҳужжат олмагани, оммавий ахборот воситаридаги хабарлар ҳужжат бўлолмаслиги, бунинг устига қандайди ахборот воситаларида эълон қилинган ўз аризасининг нусхасидаги имзо ўзиники эмаслигини айтиб, Петр Порошенкониннг фармонини бекор қилиш учун судга мурожаат қилишини билдирди.

Мен ҳар доим Михаиила Саакашвилини, уни шахсан тинимасам ҳам, қуллаб-қувватлаб келганман, бу ҳақда ўзимизнинг “Ҳаракат” жуналидан ташқари, Россия ва Гуржистондаги сайтларда ҳам эълон қилинган мақола ҳам ёзганман, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Аммо, унинг Украинада, жумладан, Одессада асосан коррупцияга қарши кураш билан машғул бўлганини тўғри деб ҳисобламайман. Чунки, аввалари ҳам кўп марта ёзганимдек, коррупция ва пораўрликка қарши куашнинг ягона самарали йўли жамиятни демократиялаштиришдир.

Умид қиламанки, у Украинага қайтиб келади, унинг партияси парламентда кучли фракцияга эга бўлади ва бу фракция мамлакатни демократиялаштиришга эътиборни кучайтиради.

Дарвоқе, айтиш керакки, постсовет давлатларининг оммавий ахборот воситалари Михаил Саакашвили воқеаси ҳақида васвасадан бошқа нарса бўлмаган гаплар тарқатиш билан оворалар.