29 July 2017
00:21 - Матбуот вазири янгиланди, собиғи қамалди
Кеча Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ, Омонулла Юнус Матбуот ва Ахборот Агентлигининг Бош директори лавозимидан озод этилди.Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган бу одам коррупциявий жиноятлардла айбланиб, ўтган йилнинг 16 августида ҳибсга олинганди.

Унинг ўрнига президент қарорига мувофиқ Лазиз Тангри Матбуот ва Ахборот Агентлигининг Бош директори этиб тайинланди. Лазиз Тангри бугунга қадар қадар Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.