28 July 2017
22:53 - Давлатдан қарздор фуқароларга қидирув эълон қилинди
Бугун Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош бошқармаси давлат фойдасига пул тўлашдан бош товлаган фуқароларни қидирувга берди. Қидирувдаги шахсларнинг тўлиқ рўйхати guvd.uz расмий сайтида эълон қилинган. Хусусан, Тошкент шаҳар Олмазор туман суд ижрочилар бўлимининг 2016 йил 10 октябр кунидаги қарорига асосан, қарздор Игамбердиев Ҳусан Абдумаликович давлат фойдасига 18 млн 449 минг сўм тўлашдан бош товлаганлиги учун қидирувга берилган.

Ўзбекистон фуқароси Бахтиёр Умарқулов эса давлат фойдасига 238 миллион 664 минг 454 сўм тўлашдан бош тортганлиги учун қидирилаётгани маълум қилинган экан. Шунингдек, давлат фойдасига 22 млн 722 минг 611 сўм тўлашдан бош товлагани учун Наталья Родионова ҳам қидирувга берилибди. Қидирувга берилган Лола Юнусходжаеванинг давлатдан қарзи эса 40 млн 363 минг 400 сўм экан. Аёл шунингдек 651 минг 200 сўм давлат божини ҳам тўламаган.

Тошкент ИИББ томонидан эълон қилинган рўйхатдан 26 киши ўрин олган. Улар орасида фуқаролардан қарзи бўлган ва бу қарзларни тўлашдан бош тортган шахслар ҳам бор.