28 July 2017
15:50 - Сенсация: “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифаси ўқувчиларининг диққат марказида “Ҳаромий Ислом Карим хотираси”
Фейсбук маъмуриятидан “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифаси ўқувчиларининг 95 фоизи “Ҳаромий Ислом Карим хотирасига ош тортилдими, демак мавжуд режимнинг Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар қилиш режаси йўқ” сарлавҳали хабарига эътибор бераётгани ҳақида э-хат олдик. Бундай ўқувчиларнинг кўпчилиги Ўзбекистон ва Туркиядан экан.

Фейсбук маъмурияти бу хабарни янада кўпроқ пулли реклама қилиш бўйича таклиф ҳам юборган.

Турли хабарларни Фейсбукда пулли реклама орқали янада кўпроқ ўқувчиларга етказиш йўллари борлигини биламиз, дейди мухбиримиз. Аммо, бизнинг мақсадимиз – “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларини, жумладан, Фейсбукдаги саҳифамиз орқали ҳам, уларнинг ҳақиқий ва актуал хабарлигини, Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллатининг бугунги аҳволини тўғри ёритувчи, тўғри таҳлил қилувчи ва келажагини тўғри башорат қилувчи эканлигини кўрсатиш йўли билан кўпроқ ўқувчиларга етказишдир. Шу сабабли, хабарларнинг сарлавҳасини жозибали бўлишга ҳам катта эътибор бермоқдамиз.

Ўқувчиларимизнинг мутлақо кўпчилиги “Ҳаромий Ислом Карим хотирасига ош тортилдими, демак мавжуд режимнинг Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар қилиш режаси йўқ” сарлавҳали хабарга эътибор бераётгани эса, Ўзбекистоннинг янги президентини ҳам ўйлантириб қўйиши керак.