10 July 2017
19:20 - Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 4000 сўмлик довондан ҳатлади, қора бозорда нима гап?
Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси бир ҳафта ичида 27,95 сўмга, яъни, 3 986,55 сўмдан 4014,50 сўмга кўтарилди. Евронинг қиймати қарийб 33,44 сўмга ошиб 4 535,46 сўмдан 4568,90 сўмга етди.

Хорижий валюталарнинг реал қийматлари акс этувчи “қора бозор”да эса АҚШ долларининг 100 талиги 843 000 сўмгача (1 доллар - 8430 сўм) харид қилинмоқда. Долларга эҳтиёжи борлар уни 850 000 сўмдан сотиб олишади.