09 July 2017
19:32 - G20 лидерларининг декларацияси: Ўзаро боғланган дунёни шакллантириш. “Ҳаракат”: Муҳим бўлгани, G20 кабиларни назорат қилиш!

7-8 июль кунлари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг кучли 20 давлатининг G20 деб айтиладиган ташкилотининг саммити “G20 лидерларининг декларацияси: Ўзаро боғланган дунёни шакллантириш” деб номланган 15 саҳифали баёнот қабул қилиш билан тугалланди.

Баёнотнинг бошида 10 йил аввал бўлган жаҳон иқтисодий кризисидан чиқишдаги G20нинг буюк ролини урғуланади, бу асрнинг ҳаммага маълум бўлган муаммолари умумий шаклда санаб чиқилади. Кейинги саҳифаларда шу муаммоларни ҳал этиш бўйича G20 дастури деса бўладиган тактика ва стратегиялар имкони борича қисқа шакалда тилга олинади.

Декларация 4 бўлимдан иборат:

- Глобализациянинг афзалликларидан биргаликда фойдаланиш
- Барқарор система яратиш
- Барқаро турмуш даражасини юксалтириш
- Маъсулиятни унутмаслик

Декларациянинг охирида Гамбургдаги саммит мезбони Германияга миннатдорчилик билдирилган, 2018 йилнинг саммити Аргентинада, 2019 йилники Японияда, 2020 йилники Саудия Арабистонида бўлиши айтилган, G20 лидерлари тарафидан Гамбургда имзоланган 15 та ҳужжатнинг рўйхати берилган.

"Ҳаракат"нинг фикрича, Декларацияда жаҳоннинг ҳамма муаммолари санаб ўтилган, терроризм тилга олинмаса ҳам, муҳожирлар муаммосига катта эътибор берилган, ҳамма муаммоларни биргаликда ҳал этиш ҳақида тўғри гаплар айтилган, дейди мухбиримиз. Табиий, турли давлатларнинг ва ҳозир кўпайиб кетаётган турли блок ва иттифоқларнинг манфаатлар тўқнашуви туфайли бор муаммоларни ҳал этиш устида ишлаш осон бўлмайди, аммо бошқа илож йўқ, бутун дунё, биринчи навбатда, жаҳонинг иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатлари маъсулиятни сезган ҳолда бу муаммолар устида ишлашлари керак.

Айни замонда, уларни назорат қилиш, маъсулиятсизликларнинг олдини олиш учун жаҳон миқёсидаги турли жамоатчилик ташкилотларининг яратилиш ҳам фойдали бўлса керак.

Сўнги ярим асрда асосан Ғарбда яратилган ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар дунё бўйлаб катта ишлар қилдилар. Улар, ёки уларнинг тажрибасига асосланиб тузилган янги савиядаги ташкилотлар жаҳоннинг глобаллашув муаммаолларини ҳал этиш жараёнларни жамоатчилик нуқтаи назаридан назорат қилиш, керак бўлса, ўртага таклифлар чиқарииш билан шуғулланишларига эришиш керакка ўхшамоқда.